ТАРБИЯЧИСИ БОЛАГА ЛАТТА ЕДИРГАН БОҒЧА ЁПИЛАДИ
Тошкентдаги "Rayona Kids Land" нодавлат боғчаси лицензия талабларини бир неча бор қўпол бузгани ва тарбиячининг болага нисбатан зўравонлиги акс этган видео тарыалгани ортидан ўз фаолиятини тўхтатади. Вазирлик лицензияни бекор қилиш учун судга мурожаат қилди.
Тошкент шаҳрида фаолият юритган «Rayona Kids Land» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини тўхтатади. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, муассаса лицензия талаблари ва шартларини олти марта қўпол равишда бузган.
Энг шов-шувли ҳолат 24 июнь куни содир бўлди. Назорат текширувлари давомида тарбиячилардан бири тарбияланувчи болага нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қилгани аниқланди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи боланинг оғзига латта тиққани акс этгани кенг жамоатчиликнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди.
Амалдаги қонунчиликка кўра, таълим муассасаси фаолиятида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи ёки зарар етказувчи қўпол қоидабузарликлар аниқланса, лицензия суд орқали бекор қилинади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муассаса лицензиясини бекор қилиш ҳақида судга даъво киритди.
Ота-оналарни яна бир бор огоҳликка чақирамиз. Болалар билан ишлайдиган муассасаларда ташқи кўриниш, баландпарвоз гаплар ёки ўзини қандай таништириш, реклама муҳим эмас. Болага муносабат, касбий малака танловингизда асосий мезон бўлиши керак. Болалар хавфсизлигига таҳдид солган ҳар қандай ҳолатга нисбатан муросасиз муносабат билдирилиши шарт.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг