“Ўзбек мактаби” деган ҳодисанинг даҳшатини ва таълим тизимига сизган “ўқитувчи”ларнинг астрономик даражада жоҳил ва саводсизлиги илк маротаба пандемия пайтидаги онлайн дарсларда намоëн бўлиб бизни шок қилди. “Наҳотки?” дедик.

Ўзини сал ўнглаб олган ҳар бир ўзбек “мактаб” деб аталмиш бу молхонага бола бақрасини бермай, отини сотиб молини сотса ҳам, ўрис мактаб ëки хусусий мактабга бера бошлади.

Мен таниган “ўзбекпараст” профессор опошлар ҳам, ўзбек тилида дарс берилишини ëқлайдиган депутат Алишер Қодиров, ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов дохил фикр боболари ҳам, ўз бачаларини ўрис макатабда ўқитишади.

Чунки улар “ўзбек мактаби” дея номланган болаларни уриш тарафдори бўлган “псих”лар ишлайдиган концлагерга боласини раво кўрмайдиган даражада эс ҳушли.

Бу – ўзига хос инстинкт ва харобага айлантирилган таълим тизимизга исëн.

Мактаблардаги баъзи эркак ўқитувчилар ўқувчи қизларга (баъзан ўғил болларга ҳам) шилқимлик қиладиган “сексуал озабоченний” бўлса ҳам мактаб маъмурияти бу жинояттни хаспўшлаб келади.

Тошкент шаҳридаги хусусий мактаб ўқитувчиси 9 яшар қизга шилқимлик қилгани учун беш суткага қамалгани эсингиздами?

Умуман “шилқимлик қилиб 5 сутка олган”лар ичида қанча ўқитувчи борлигини биласизми? Мен биламан чунки статистика билан танишман.

Жорий йил апрелида Риштон туманидаги мактаб ўқитувчиси ўзи ўқитаëтган норасида қизга порно суратлар юбориб, секс мазмундаги хатлар ëзиб, шилқимлик қилгани учун беш суткага қамалди.

Қамағдан чиққан бу шилқим рижол яна мактабда ишлашда давом этмоқда.

АҚШда бундай яратиқни 100 йил мобайнида мактаб, боғча жойлашган ҳуддуга яқинлаштирилмаган бўларди.

Шу йил кўкламда Самарқанд вилояти Булунғур тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими мактаб ўқитувчисига шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди.

Мирзо Улуғбек туманидаги мактабнинг пайғамбар ëшига яқинлашган физика ўқитувчиси ўқувчи қизга тегажоғлиқ қилгани учун беш суткага ичкари апкириб қўйилди.

Публицист Сардор Сабиров эса Андижон туманидаги ҳолатни қисқача баён қиалди:
Биринчи ҳолат: Андижон вилояти Андижон тумани 24-мактаб директори ўринбосари Охунов Бахтиёр 10-11 синф қизларини дарс вақтида кабинетига чақириб хона тозалатиш баҳонасида шилқимлик қилган.

Иккинчи ҳолат: Охунов Бахтиёр яна ўша қизларни дарс вақтида кабинетига чақириб, компьютерда жадвал қилдиришни важ қилиб, шилқимлик қилган.

Учинчи ҳолат: Охунов Бахтиёр дарс вақтида қизларни кафега мажбуран олиб борган.

Тўртинчи ҳолат: Охунов Бахтиёр ўзини шахсий уловида шу қизларга машина ҳайдашни ўргатаман деб, дарсдан олиб чиқиб кетган.

Бешинчи ҳолат: Шунингдек, 7-синф ўқувчи қизи мактаб маслаҳатчиси ва она-тили ўқитувчисига мурожаат қилиб, тарих фани ўқитувчиси Саидов Ихтиёр дарс вақтида унга шилқимлик қилиб, “камера йўқ жойда гаплашайлик” деб, зинанинг орқа қисмига олиб тушиб, уни яхши кўришини айтиб, юзини силаб, қўлини ушлаб, ечинтиришга ҳаракат қилгани маълум бўлган.

Шундан сўнг мактаб психологи қизлар билан суҳбат олиб борган ва Охунов Бахтиёрга бошқа бундай қилмасликни, дарс пайтида қизларни чақирмасликни айтганда, “Қўйинг, мендан сутнинг ҳиди келади, мени эмгани киради улар” деб кулиб жавоб берган.

Мактаб психологи мактаб директорини олдига шикоят билан кирганда мактаб директори Сарвар Насриддинов сиз аралашманг, ишингизни билиб қилинг деб бақириб ҳайдаб юборган, кейинчалик психологга хайфсан берган.

Бироқ мактабда фақат мазкур ҳолатлар эмас, молиявий қонунбузилишлар ҳам мавжуд.
Жумладан: — 2020–2021 йиллардаги хизмат текширувида 187 млн сўм; — 2025–2026 йиллардаги текширувда эса 260 млн сўм давлат маблағлари Сарвар Насриддинов томонидан нотўғри сарфлангани аниқланган.

Бу бўйича вилоят бошқармасида тегишли хулосалар мавжуд.

Шунингдек, мактаб ҳудудидаги спорт аренаси ижарасидан тушган маблағлар ноқонуний тақсимлангани, мактаб мулки бўлган трактор ва бошқа жиҳозлар талон-торож йўли билан мактаб директори Сарвар Насриддинов томонидан сотиб юборилгани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

Мактаб директори Сарвар Насриддинов ўз фанидан 10 соат дарсга эга бўлатуриб амалда дарс ўтмайди. У ўз соҳаси бўйича аттестациядан ўта олмаган, менежерлик сертификатига ҳам эга эмас….

Рассом Туз