Чеченистоннинг амалдаги раҳбари Рамзан Қодиров республика раҳбари сайловида 99,85 фоиз овоз тўплади. Россия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, бу натижа сайлов протоколларининг 100 фоизи қайта ишланганидан сўнг қайд этилган. Ола!

Қодировнинг икки рақиби – «Адолатли Россия»дан Исмоил Денилхонов ва КПРФдан Холид Накаев 0,05 фоиздан овоз олган. 99,85 фоиз – Қодировнинг Чеченистон раҳбари сайловларидаги энг юқори натижаси. 2021 йилги сайловда у 99,7 фоиз овоз олган эди.

Лоф ҳам эви билан-да, бу натижа ғулу бўлиб кетдику?!