Фарғона вилояти Қува туманидаги 13-оилавий поликлиника яқинда капитал таъмирдан чиққанига қарамай, беморлар учун зарур шарт-шароитлар ҳалигача тўлиқ яратилмаган.

Поликлиникада кондиционерлар ўрнатилмагани сабабли шифокор қабулхоналари ва муолажа хоналарида ҳаво ҳарорати юқори бўлиб, бу беморлар, айниқса, кекса ёшдагилар, болалар ва ҳомиладор аёллар учун жиддий ноқулайлик туғдиряпти.

Муассасада ҳожатхона ишламаяпти, акушер-гинеколог шифокори, УТТ (УЗИ) ҳамда рентген аппаратлари мавжуд эмас. Беморлар бошқа тиббиёт муассасаларига қатнаб, қўшимча вақт ва маблағ сарфлашга мажбур бўдишяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда масъул идоралари поликлиникани бир ўрганиб чиқиб, зарур тиббий жиҳозлар ва мутахассислар билан таъминлаш ҳамда беморлар учун муносиб шарт-шароит яратилишини назорат қилишлари шарт.