16 апрель куни Қоровузяқ тумани суди Ўзбекистонда тақиқланган «Алға Қарақалпақстан» ҳаракати етакчиси Аманбай Сагидуллаевнинг акаси Жолдасбай Сагидуллаевга нисбатан 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Норасмий маълумотларга кўра, Жолдасбай Сагидуллаев 14 апрель куни туман ИИБ биноси олдида «Алға, Қарақалпақстан!» деб ҳайқирган.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, яъни майда безорилик бўйича айбдор деб топди. Қарор судья Рашид Маткурбанов томонидан чиқарилган.

Айни пайтда у Нукус шаҳридаги ИИВ махсус қабулхонасида сақланмоқда.

Аманбай Сагидуллаев қорақалпоқ бўлгинчиси бўлиб, «Алға Қарақалпақстан» ҳаракати етакчиси ҳисобланади.

У Норвегияда сиёсий бошпана олган ва 2023 йил май ойида Нукусда юз берган қонли  воқеаларига оид иш доирасида сиртдан 18 йилга озодликдан маҳрум этилган.