Қўрғонтепа туманида яшаш хонадони томорқасида 10 туп нагп ўсимлигини парваришлаб келган фуқарога нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

Суд ҳужжатига кўра, 2026 йил 3 июль куни Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Янги Бўстон МФЙ, Олтиариқ кўчасидаги хонадонда тинтув ўтказган.

Тинтув давомида хонадон томорқасида агротехник ишлов бериб парваришланган 10 туп ўсимлик аниқланди. Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, улар таркибида фаол гиёҳванд модда — тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган наша ўсимлиги экани тасдиқланди.

Суд деҳқон А. У.га. базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари — 10 миллион 300 минг сўм жарима жазоси тайинлади.

Кичик бизнес минусда.