Қўқон шаҳридаги Ёрқўрғон кўчасининг ҳолати абгор. Йўлнинг таъмирталаб аҳволи анчадан буён аҳоли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган бўлса-да, муаммо ҳануз ечимини топмади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода шу кўчани таъмирлаш учун аҳолидан хайрия маблағи йиғилаётганини кўришингиз мумкин. Бир қарашда бу ҳолат бемор инсон учун хайрия сўралаётгандек таассурот қолдиради. Лекин бу пуллар йўл таъмири учун йиғилаётгани аниқ.

Қўқондаги бу кўчада аҳоли муаммони ўз ҳисобидан ҳал қилишга уринмоқда.

Аҳоли солиқ тўлаб турган бир пайтда, шаҳар инфратузилмаси ва йўлларни таъмирлаш учун яна уларнинг ўзи маблағ йиғиши мутлақо ўринсиз. Аммо на чора, давлат тузилмаларидан садо чиқмагач, одамлар ўз ҳолини ўзи кўряпти.

Қўқон шаҳар раҳбарияти, Ёрқўрғон кўчасидаги муаммога қачон ечим топасизлар?