Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги Худоёрхон мажмуаси, яъни Вилоят тарих ва маданияти музейида жойлаштирилган “тахт”нинг ҳолини кўринг

Бу ўйинчоқ тахт – мумтоз ўзбек миллий ўймакорлигига нисбатан ҳақорат. Тўртта рейкани лазер фрезада ўйиб устига ялтироқ фолга ёпиштириш билан тахт тугал бўлиб қолмайди ахир.

Буюмнинг қўл суянчиқ қисмига оддий хонадон эшикларининг металл тутқичлари бураб қўйилгани эса кринж устига кринж.

Тарих фанидан ПиЭйчДи ёқлаган фан дўхтирларидан консультация олиш керакмиди? Водий тўла қўли гул уста бўлса, гўё мактабдаги меҳнат дарсида ясалгандек буюмни музей тўрига қўйиш қайси овсарнинг ҳаёлига келди?

Музейлар халқнинг диди, қобилияти ва тарихий хотирасини жонлантирувчи маскандир. Бунақа тахт қўйгандан кўра «шу ерда тахт турган» деб ёзилган пештахта тиклаган маъқул эди.