Қўқон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 7–11-синф ўқувчиларини Мусиқали драма театридаги «Тўда» спектаклига олиб бориш бўйича режа-график тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, спектакль соат 12:00 да бошланади ва ўқувчилар мактабдан 11:30 да чиқиши белгиланган.

Ота-оналарнинг таъкидлашича, тадбир ихтиёрий деб кўрсатилган бўлса-да, ҳар бир ўқувчидан 30 минг сўмдан йиғилмоқда. Айрим мактабларда эса бу «юқорининг топшириғи» сифатида тушунтирилаяпти.

Эътирозларнинг асосий сабаби пулнинг ўзи эмас. 30 минг сўм тўлаш имкони бўлмаган бола синфдошлари театрга кетганида мактабда қолиб, ўзини тенгдошларидан ажралиб қолгандек ҳис қилиши мумкин.

Агар тадбир ҳақиқатан ихтиёрий бўлса, нега у дарс вақтида ташкил қилинмоқда? Нега спектаклни дарсдан кейин ёки дам олиш куни ўтказиш мумкин эмас? Мактаб болаларни оиласининг моддий имкониятига қараб ажрата бошладими, таълим ва тарбия масаласи мутлақо унутилади.