Қўқонда менежерлик сертификатига эга кадрлар ишсиз юрибди. Жумладан, 32-мактабнинг собиқ директори, 20-мактабнинг собиқ директори ва бошқа малакали кадрлар ишсизлиги таъкидланмоқда.

«4-мактабга менежерлик сертификати имтиҳонидан кўп йиқилган бўлса-да, Фарғона вилояти ММТБ бошқарма бошлиғи Ш. Долимов томонидан доимий директорликка тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқарилган. 26-, 11-, 33-, 38-мактаблар ҳам шу каби ҳолатлар қаторида. 11-мактаб директори педагогик маълумотга ҳам эга эмас…»

Балиқ бошдан сасийди. Директор тайинлашда адолат бўлмаган мактабда таълим муҳити қандай бўларди? Фарғона вилояти педагогларининг таъкидлашича, менежерлик сертификатига эга кадрлар учун вакансиялар ҳам Ш. Долимов томонидан беркитиб қўйилган.

Мана шундай гуруҳбозлик, шаффоф бўлмаган тайинловлар оқибатида, Қўқон шаҳар 8-мактабда эса ўқувчилар давомати ачинарли аҳволда. Айнан шу вилоятда ўқувчилар давлат мактабида «йўқламаси» юқори бўлгани ҳолда ўзлари кўча-кўйда бизнес билан бандлиги, қизлар ҳали мактаб битирмасдан унаштирилиши, ёш болалар ойлаб, чораклаб ҳужрага қатнашига ҳам жиддий эътибор зарур.

Вазирликдан бу борада кескин ва қатъий чоралар кўришни