Аёллар ҳам тенг ҳуқуқли инсон дейилса бир оломон мизогинлар «фемка», «гендерчи феминист» дея соч юлиб, ерларга онтарилиши одат тусига кирган.

Лекин бу видеодаги қайнонага саждали салом қилишни хеч қандай миллийлик, эътиқод ва одоб ниқоби билан оқлаб бўлмайди.

Келин маросим пайтида жуда чуқур таъзим қилмоқда.

Йигирма йил ўстирган қизингиз бир уйга хизматчи ва бир поғона паст аъзо ҳисобида қўшилишига кўнглингиз розими? Оиласи тинч бўлсин, болалари етим бўлмасин деб барча бетамизликка кўз юмасиз. Лекин қул тафаккурига эга мўте она ҳеч қачон эркин фикрли, жўшқин ва ижодкор авлодни етиштирмайди.

Бу эскича қарашлар, ақидалар ва янги намойишкорона итоат миллатнинг оёғига кишан бўлади.