ҚИЗИЛТЕПА ТИББИЁТИДАГИ ХОДИМЛАР ДОДИНИ КИМ ЭШИТАДИ?
Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасига 2026 йил бошидан 189 нафар янги ходим олинган, аммо мавжуд ҳамшираларнинг 80 фоизи ҳамон 0,25 ставкада ишламоқда. Ишга қабул қилишдаги шаффофлик, таниш-билишчилик ва коррупция хавфи юзасидан саволлар оғушида қолмоқда.
Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасида ишга қабул қилиш ва штатлар тақсимоти бўйича жиддий саволлар кўтариляпти. 2026 йил бошидан буён 189 нафар янги ходим ишга қабул қилинди. Лекин айни пайтда мавжуд ҳамшираларнинг қарийб 80 фоизи 0,25 ставкада ишламоқда. Бундай аҳмоқона қарорлар ортида кимнинг чўнтаги манфаатдор?
«Нега йиллар давомида ишлаб келаётганларга «штат йўқ» дейилади-ю, янги ходимлар учун иш ўрни топилади?
Шунингдек, ишга қабул қилишда таниш-билишчилик, шахсий манфаат ва коррупция бўлиши мумкинлиги ҳақида гумонлар кўп. Юқори ташкилотларга мурожаат қилган айрим ходимларга босим ўтказилади.
189 нафар ходим кимнинг буйруғи ва қандай мезонлар асосида ишга қабул қилинди? Нега мавжуд ходимларнинг ставкалари оширилмаяпти?
Ваколатли органлардан ишга қабул қилиш буйруқлари, штат жадвали ва ажратилган иш ўринларини холис текшириш ҳамда натижаларини жамоатчиликка очиқлаш сўралади.
Кадрлар сиёсатида шаффофлик ва адолат йўқли тизим ишдан чиққанини англатади. Бу «чора» бандлик кўрсаткичини кўтариш учун қўлланган бўлиши мумкинми?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг