Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти Мирзачўл туман бўлими иш юритувида тижорат банки фойдасига 80 миллион сўм кредит қарзини ундириш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Қарздор томонидан гаровга қўйилган Onix русумли автомашина хатловдан яшириб келингани сабабли қидирувга берилган эди.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу автотранспорт воситаси Шароф Рашидов тумани марказида аниқланди.

Маълум бўлишича, автомашина насия савдо асосида сотилиши арафасида бўлган.

Вилоят ЙҲХБ ходимлари ҳамда Бюро қидирув шўъбаси ходимлари ҳамкорлигида автомашина тўхтатилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Эндиликда мазкур автотранспорт воситаси аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағлар кредит қарздорлигини қоплашга йўналтирилади.