ҚЎШНИНИНГ МОЛЛАРИНИ ЎҒИРЛАГАНЛАР УШЛАНДИ
Қашқадарёда муқаддам судланган шахс қишлоқдоши билан бирга қўшнининг 3 бош майда шохли чорвасини ўғирлади. Суд ҳукми билан ўғрилик ва ўғирланган молларни сотиб олганлар турли муддатларга жазоланди.
Қашқадарёлик бир гала бекорчилар муштипар аёлнинг уйига ўғриликка тушишни режа қилишди. А.Ю илгари ўғрилик содир этгани учун жазо муддати ўтаб келаётганига қарамай, яна хумори тутди.
У қишлоқдоши Р.А билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, тунги соат 01:30 ларда ўзлари билан бир қишлоқда яшовчи Ш.Ининг ҳовлисидан бозор баҳоси 1.500.000 сўм бўлган 3 бош майда шохли чорва молларини ўғирлашди. Ва бу жинояттдан хабардор бўлган бошқа бир ҳамқишлоғи Б.Жга чорва молларини 3.000.000 сўмга пуллаб юборишди. Бизнес!
А.Ю Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Шуниггдек, жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтилиши кўзда тутилади.
Яна бир жиноятчи Р.А Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “в,г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди. Ҳамда унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Молларни сотиб олган Б.Ж эса Ўзбекистон Республикаси ЖК 171-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди. Ва иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг