Қашқадарё вилояти Чоргумбаз МФЙ ҳудудидаги суғориладиган экин ерлар қурувчи фирмага қўш қўллаб сотиляпти.

Қишлоқдаги «Найим» фермер хўжалигига тегишли пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган ер майдонларида қурилиш ишлари олиб бориляпти ва айрим бошқа ерлар сотилмоқда. Фуқаролар бу ишлар аукционсиз қабул қилинган қарорлар асосида амалга оширилаётганини таъкидлашяпти.

Қурилишда ишлаётган оғир техникалар ҳаракати натижасида асфальт йўлларга зарар етиб, айрим уйларнинг деворларида ёриқлар пайдо бўлган, чанг ҳам аҳолига қўшимча ноқулайлик туғдиряпти.

Мурожаатчилар мутасадди идоралардан ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш, ерларнинг ҳужжатлари ва амалдаги ҳолатини текшириш ҳамда қонунийлигига баҳо бериш учун махсус комиссия тузишни талаб қиляпти.

Бу ҳолатдан туман ёки вилоят ҳокимлиги бехабарлигига сиз ишонасизми?