Қашқадарё вилояти Қамаши туманида жойлашган Бобуртепа археологик ёдгорлигида олиб борилаётган қазишма ишлари давомида қадимий бино қолдиқлари ҳамда ноёб деворий сурат намунаси аниқланди.

Tадқиқотлар жараёнида иншоот хоналаридан бирининг ғарбий деворида гил сувоқ устига ишланган лола ва оқ гуллар тасвири топилган. Гуллар қизил рангдаги ингичка тўлқинсимон чизиқлар билан уйғунлаштирилган бўлиб, деворий сурат кейинчалик оқ оҳакли сувоқ қатлами билан қопланган.

 Бинонинг маҳобатли ва қалин деворлари, ундаги безаклар мазкур иншоот милодий ИВ–В асрларда ибодатхона сифатида фаолият юритган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

 Мутахассисларнинг фикрича, келгусидаги қазишма ва илмий тадқиқотлар иншоотнинг асл вазифаси, меъморий тузилиши ҳамда тарихий аҳамиятини янада аниқроқ очиб беришга хизмат қилади. Археологик тадқиқотлар Самарқанд археология институти ходими Санжар Абдураҳимов томонидан олиб борилмоқда.