Қашқадарё вилояти Қарши тумани Чорғумбаз маҳалла аҳолиси қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган суғориладиган ерлар ноқонуний тарзда уй ва дўкон қуриш учун сотилаётганидан норози.

Иддаоларга кўра, ушбу ерлар маҳалла раиси Наим ака томонидан пулдор шахсларга келишув асосида бериляпти.
Аҳоли ерларни сотиш ўрнига уларни маҳаллий фуқароларга шартнома асосида ижарага беришни сўрамоқда. Лекин бу талаблар инобатга олинмаяпти, ҳатто қаршилик билдирганлар босим ва ҳақоратга учраётгани таъкидланмоқда.

Бўлиб сотилаётган ер нархлари жуда юқори, 6 сотих ер 20 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда. Бу нарх ҳудуддаги оддий аҳоли учун қиммат.

Аҳоли вилоят ҳокимлиги ва масъул ташкилотлардан ҳолатни ўрганиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўрамоқда.