Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар шаҳар Мажбурий ижро бюроси ижрочиси Акбар Раҳматов фаолиятидан норозилик билдиришмоқда.

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, МИБ масъуллигидаги нечта ижро ишлари, жумладан алимент ундириш билан боғлиқ масалалар ойлар давомида ҳал этилмаяпти. Ижрочи Акбар Раҳматовни иш жойидан топиш қийин, уни мудом “ҳудудга чиққан” ёки “таътилда” деган баҳоналар билан оқлашади.

Мурожаатчи аёллардан бири алимент ундиришни сўраганида ижрочи томонидан ноўрин таклифга дуч келган. Бу иддао ҳозирча тасдиқланмаган, аммо у хизмат текшируви ўтказиш учун етарлича жиддий айблов ҳисобланади.

Фуқаролар МИБ ходимининг хизмат вақтида иш жойида бўлмаслиги, мурожаатчилар билан қўпол муомала қилиши ва ижро ишларини пайсалга солиши юзасидан Қашқадарё вилояти МИБ бошқармасидан расмий муносабат кутишмоқда.