ҚАРШИ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ РАҲБАРИЯТНИНГ БАДХУЛҚЛИГИДАН БЕЗДИ
Қарши давлат техника университетида раҳбариятга яқин ходимларнинг юқори устама ва моддий рағбат олиши, қолган профессор-ўқитувчилар эса эътибордан четда қолayotgani жамоада адолатсизлик, ишончсизлик ва доимий норозилик муҳитини келтириб чиқаргани айтилмоқда.
Қарши давлат техника университетидаги жамоавий муҳит, кадрлар сиёсати ва молиявий рағбатлантириш масалалари жиддий тафтиш қилиниши лозим.
Давлат университетларининг янги ректорлари ўз жамоасини тузишга уриниши маълум. Ҳар қандай ташкилотда бу ҳол мавжуд. Ўзбекистонда раҳбарларнинг лидерлик қобилияти суст. Улар мавжуд жамоани ўзгартирмасдан, гуруҳбозлик қилмасдан ишлай олишмайди. Бироқ айнан ректорга яқин ходимлар мунтазам равишда юқори устама ва моддий рағбатлар олаётгани, бошқа ходимларга эса адолатсиз муносабатда бўлинаётгани Қарши давлат техника университети жамоасини пароканда қилди.
Факультетлар ўртасидаги эҳтимолий тенгсизлик, моддий рағбатларни тақсимлаш, университетдаги маънавий-психологик муҳит, раҳбарлар ўртасидаги муносабатлар ҳамда коррупцияга қарши тизим самарадорлиги масалалаи поёнсиз норозиликларга сабаб бўляпти.
Университет ректори Ш.Неъматов фаолияти Шаҳрисабздаги университет жамоасида ҳам норозиликларга сабаб бўлгани ҳолда унинг янги ректорлик лавозимига тайинланиши жуда шубҳали.
Бир пайтлар эл оғзида гап юрарди: университет ректори бўлиш учун ҳомийлар қўллаб қувватлови керак. Муайян пора маблағи тегишли кабинетларга кириб боргач ректорлик буйруғи чиқади, сўнг тикилган пул фойдаси билан «отработка» қилинади деган. Наҳот шу гаплар ҳақиқатга яқин бўлса? Бу, албатта, риторик сўроқ эдт.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг