ҚАРШИ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ КАФЕДРА МУДИРИГА ҚАРШИ БУЛЛИНГ УЮШТИРМОҚДА
Қарши давлат техника университети Бизнес ва бошқарув кафедраси мудири Феруза Норқобилова ўзига нисбатан оммавий буллинг, туҳмат ва обрўсизлантириш уринишлари ҳақида гапириб, масъул органлардан ҳолатни холис текширишни сўрамоқда.
Қарши давлат техника университети Бизнес ва бошқарув кафедраси мудири, иқтисодий фанлар доктори, Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Норқобилова Феруза ўз шаъни, қадр-қиммати ва хизмат обрўсига путур етказилгани юзасидан Элтузарга мурожаат қилди.
Мудирнинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда унга нисбатан тизимли босим ўтказиш, обрўсизлантириш ва асоссиз туҳматлар тарқатиш ҳолатлари кўпайган.
Феруза Норқобилова 22 апрель куни иш жойи олдида сунъий равишда жанжал уюштирилганини таъкидламоқда. Ушбу ҳолатдан кейин раҳбариятга унинг устидан нотўғри мазмунда шикоят аризаси киритилган.
Педагог аёл воқеа асоссиз эканини овозли ёзувлар орқали исботлашга уринган бўлса-да, университет раҳбарияти томонидан унинг фикри етарлича тингланмаган.
Аксинча, унга нисбатан босим кучайиб, турли айбловлар илгари сурилди. Факультет хотин-қизлар раиси Муниса Алимова жамоа орасида ва катта йиғилишда Феруза Норқобилованинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи, обрўсини туширишга қаратилган маълумотларни тарқатди. Жумладан, унинг университет коррупция бўлими бошлиғи билан кечки пайт автомобилда бирга бўлгани, ушбу шахс билан “яқин” ва “ишқий муносабатда” экани ҳақида гаплар урчиди.
Мурожаат муаллифи ушбу маълумотларни мутлақо асоссиз туҳмат дея руҳан эзилган. Чунки бу гаплар жамоа орасида тарқалиб, унинг хизмат обрўсига жиддий зарар етказди.
Феруза Норқобилова, шунингдек, унга нисбатан олдиндан режалаштирилган ҳолда турли туҳматлар уюштирилаётгани, асоссиз равишда турли идораларга мурожаатлар киритилиб, обрўсини туширишга уринишлар бўлаётганини маълум қилмоқда.
Бу ҳолатлар нафақат унинг университетдаги фаолиятига, балки депутатлик фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиш, унга нисбатан ишончсизлик уйғотиш мақсадини кўзлаши мумкин.
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Унда Муниса Алимованинг турмуш ўртоғи Санжар Алимов давлат хавфсизлик органларида фаолият юритади. Феруза Норқобилова мазкур ҳолатда хизмат мавқеидан билвосита фойдаланиш орқали унга нисбатан босим ўтказилаётган бўлиши эҳтимолини ҳам таъкидлади.
Кафедра мудири йиғилиш пайти ҳушини йўқотган, тез тиббий ёрдам етиб келиб аёлни ўзига келтирган, ҳозирда у соғлиғи ёмонлашгани сабаб даволанмоқда.
Масала юзасидан ҳар томонлама, холис ва қонуний текширув ўтказишни, Муниса Алимованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни, унинг турмуш ўртоғи томонидан хизмат мавқеидан фойдаланиш ҳолатлари бор-йўқлигини аниқлаш шарт.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг