Ички ишларнинг вертолёт кузатувлари натижасида Тошкент вилоятида 76 нафар фуқаро ўз ҳовли томорқасида каннабис ва кўкнор етиштираётгани аниқланди.

Фарғона вилоятининг Боғдод ва Қува тумани, Марғилон шаҳри осмонидан олиб борилган кузатувлар давомида шахсий томорқаларда 1000-3000 тупдан ортиқ каннабис ўстирилаётгани ҳолатлари аниқланди.

Бир-икки туп бўлса ҳам майли эди, бегона ўт адашиб униб чиққан дея баҳона қивориш мумкин. Минглаб туп кўчатни ҳеч қанақасига яшириб ҳам, оқлаб ҳам бўлмайди. Аксарият ҳолларда оиладаги қариялар айбни бўйнига олган дея тахмин қилишга асос бор. Хусусан, Тошўблда 80 яшар оя 400 туп кўкнорни ўзим экиб, ўзим ўстирдим деб турибди. «Фермерлар»га 270 модда бўйича айблов қўйилиши кутилмоқда.