“Қамчиқ автойўл” давлат муассасаси ходимлари иш ҳақидан асоссиз ушланмалар амалга оширилаётгани, байрам мукофотлари қисқартирилаётгани ҳамда меҳнат ва ижтимоий шароитлардан норозилик билдиришмоқда.

Муассаса раҳбари Баҳром Раҳмонов, директор ўринбосари Наврўз Ҳайдаров ва бош муҳандис Нўъмон Усмонов ўзаро келишиб ходимларнинг иш ҳақи ва рағбатлантириш тўловларидан қонуний асосларсиз ушлаб қолишмоқда.

Ходимлар ҳар ой озиқ-овқат таъминоти учун маблағ ушлаб қолинишига қарамай, бир ойда уларнинг розилигисиз 700 минг сўмдан 900 минг сўмгача маблағ иш ҳақидан ушлаб қолинганини таъкидлашмоқда.

Ойлик кесилиши етмагандек ошхонадаги овқат сифати ҳам расво.

Рамазон ҳайити, Наврўз ва Қурбон ҳайити кунларида ишчиларга гўштсиз овқат берилгани, байрамлардан кейин эса раҳбарият томонидан буқа сўйилиб, гўшт тарқатилгани уятли ҳол.

Сўнгги тўрт йил давомида муассасада иш ҳақи оширилмаганидан кейин ишчилар ҳеч бўлмаса одамдек тушлик қилиши лозим. Бироқ раҳбариятнинг парвойи фалак.