ПРЕЗИДЕНТ ПОРТАЛИГА МУРОЖААТЛАР ШАКЛЛАРИ ЯНАДА ИЖТИМОИЙЛАШГАН
Президент Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатлар мавзуси сўнгги йилларда кескин ўзгарди: валюта, прописка ва паспортдан ижтимоий ҳаётдаги оғриқли муаммолар - алимент, бола нафақаси, ишсизлик, даволаниш ва иш ҳақини ундириш масалаларига силжиди.
Президент қабулхоналари ҳамон ишламоқда одамлар мурожаат шакллари янада ижтимоийлашган.
Шуниндек, прописка, фуқаролик, паспорт, банкоматдан нақд пул олиш, интернет сифати, нотариус, пенсияни нақд олиш, хорижий диплом нострификацияси ҳамда ҳаж ва умра билан боғлиқ муаммолар ҳам сезиларли даражада камайган.
Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатлар мавзуси сўнгги йилларда кескин ўзгаргани маълум қилинди.
Агар 2016–2017 йилларда аҳоли асосан валюта айирбошлаш, прописка, нақд пул, интернет ва паспорт каби тизимли муаммолардан шикоят қилган бўлса, бугунги кунда мурожаатлар марказига ижтимоий ҳаётнинг энг оғриқли масалалари чиқиб келмоқда.
Халқ қабулхонаси масъуллари маълум қилишича, ҳозир аҳолидан энг кўп алимент, бола нафақаси, бир марталик моддий ёрдам, газ баллони, ишсизлик, даволаниш ва иш ҳақини ундириш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмоқда.
Таққослаш учун, 2016 йилда валюта конвертацияси бўйича 5 мингга яқин, 2017 йилда эса 22 мингдан ортиқ мурожаат қайд этилган.
Конвертация эркинлаштирилганидан кейин эса бу каби шикоятлар деярли йўқолган.
Шунингдек, прописка, фуқаролик, паспорт, банкоматдан нақд пул олиш, интернет сифати, нотариус, пенсияни нақд олиш, хорижий диплом нострификацияси ҳамда ҳаж ва умра билан боғлиқ муаммолар ҳам сезиларли даражада камайган.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг