ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ 5 ОЙДАН БЕРИ ИЖРОСИЗ ҚОЛМОҚДА
ПФ-95 сонли Президент фармонига биноан давлат хизматчилари учун янги маош тизими 2026 йил 1 январдан амал қилиши керак эди. Аммо ортидан 5 ой ўтса-да, 100 мингдан ортиқ ходим кутган ислоҳот ҳамон ишга тушмади, расмий изоҳ ҳам йўқ.
2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонга кўра, давлат хизматчилари учун янги ойлик иш ҳақи тизими 2026 йил 1 январдан жорий этилиши керак эди.
Аммо орадан беш ойдан ошиқ вақт ўтди. 100 мингдан ортиқ давлат хизматчиси кутаётган ўзгариш ҳануз йўқ. Муддат ўзгаргани ҳақида расмий ҳужжат ҳам, изоҳ ҳам берилмади.
Лавозим даражалари учун устама тўлаш тизими ҳам жорий этилмаган. Даража бор, лекин устамадан дарак йўқ.
Президент фармони ижроси нега кечикмоқда ва бунинг учун ким, кимлар ёки қайси тузилма жавоб беради?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг