Адлияда қонун ёзаётганлар, чамаси, ҳаммаси ҳалигача ҳовлида яшайди. Кўп қаватли уйда бир кун яшаб кўришганми ўзи?

1 май куни янги қоидалар эълон қилинди: энди подъезд олдига машина қўйиш мумкин эмас, подъездда мушук-ит боқиш тақиқ, балконга “оғир” нарса қўйиш мумкин эмас, ҳатто балкондан бирор нарса осиб қўйиш ҳам йўқ.

Қисқаси, квартира сенинг, лекин уни қандай ишлатишни сен эмас, бошқалар ҳал қилади.

Албатта, энг муҳим қисми — ЖА-РИ-МА. Чунки бизда ҳар қандай муаммонинг ечими битта: яна бир тақиқ ва яна бир жарима.