ПЕШКУДАГИ СПОРТ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИ «БЕШ ҚЎЛИНИ БАРОБАР ОҒЗИГАТИҚДИ»MИ?
Пешку туманидаги 2-сонли спорт мактаби директори Жўраев Исмоилга нисбатан ходимлар ишга қабул, хизмат сафарлари ва устама ҳақлар тақсимотида адолат тамойилларига риоя этмаётгани, шунингдек гандбол бўйича ҳам ўзини мураббий қилиб кўраётгани бўйича эътироз билдиришди.
Бухоро вилояти Пешку туманидаги 2-сонли спорт мактаби директори Жўраев Исмоил фаолияти юзасидан ходимлар томонидан қатор эътирозлар билдирилмоқда.
Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, муассасада ишга қабул қилиш, хизмат сафарлари ва устама ҳақлар тақсимотида адолат тамойилларига риоя этилмайди.
Шунингдек, директор гандбол спорти бўйича етарли тажрибага эга бўлмаса-да, тренерлик сертификати олиб, мазкур спорт тури бўйича мураббийлик ҳам қилади.
Бундай уддабуронлик жамоани ғашлантиряпти. Директорга ҳисоб-китобни жойига қўйиб, тез ва кўп пул топишга ошиқмасликни маслаҳат берамиз. Биздан ойтиш.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг