ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ МАРКАЗИДА ГУРУҲБОЗЛИК АВЖ ОЛДИМИ?
Тошкент вилояти педагогик маҳорат марказида айрим ўқитувчилар ойлаб тўлиқ маошини ололмаётгани, ишга келмайдиган ходимлар эса тўлиқ ойлик ва катта устамалар олаётгани айтилмоқда. Гуруҳбозлик ва ноадолат рағбатлантириш тизими жамоада норозиликка сабаб бўлди.
Тошкент вилояти педагогик маҳорат марказида айрим ўқитувчилар ойлаб тўлиқ маошини ололмаяпти. Лекин бошқа томондан, ишга келмайдиган ходимлар тўлиқ ойлик олаётгани, айрим раҳбарларга эса катта устамалар белгилангани жамоанинг ҳафсаласини пир қилди.
«Кимдир кичик хатоси учун маошидан маҳрум қилинади, кимдир эса умуман ишга келмай туриб ҳам рағбатлантирилади. Жазолар ҳам танлаб, саралаб белгиланади» – дейилади педагоглар мурожаатида.
Жамоадаги айирмагашлик ва гуруҳбозлик ҳолатини молиявий ишларни тафтиш қилиб ҳам ошкор қилиш мумкин бўлса марказ фаолиятини жиддий ўрганиб, вазиятни назоратга олиш керак. Бу ўринда муаммо тизимда эмас, уни бошқараётганларда бўлиши мумкин.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг