Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги ер майдонлари ва тутзорлар қисқариб боряпти.

Ўтган йили Ёқубов массивидаги тутзорлар тақдири билан боғлиқ ҳолатлар оммавий ахборот воситаларида ёритилганидан сўнг юқори ташкилотлар томонидан текширувлар ўтказилгандек бўлди. Бироқ текширув натижаси кўринмади, ҳисоботлар очиқ эълон қилинмади.

Пахтаобод туманида тутзорлар майдони кескин қисқариб кетгани – бугуннинг аянчли ҳақиқати. Доимгидек, пиллачилик билан шуғулланмайдиган айрим фермер хўжаликларига ҳам пилла етиштириш ва парваришлаш вазифалари юклатилмоқда.

Ўзбекистон массивида жойлашган фермер хўжаликларига тегишли ер майдонларини тортиб олиб, тутзорларни пайҳон қилгач, фермерга пилла етиштириш мажбуриятини юклаган масъулларда заррача инсоф, виждон борми ўзи?

Пахтаобод тумани ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасадди ташкилотлар ер талон-торожига томошабинми ёки инвесторлардан улушдор?