Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган «Зар замин» фермер хўжалиги раҳбари Пўлов Шерзод пахта учун ажратилган ер майдонларини полиз экинларига бериб юборди – бу ўзбошимчалик маҳаллий аҳолини ғашлантирмоқда.

Қоғозда пахта деб кўрсатилган ер амалда бошқа экинлар билан тўлдирилган ҳолат саволлар туғдирмоқда

Маълумки, қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш амалдаги қонунчилик билан тартибга солинади. Пахта ва ғалла каби стратегик экинлар учун ажратилган майдонларни ўзбошимчалик билан бошқа йўналишга ўтказиш мумкин эмас.

Ҳудудий агроинспекция бу масалага эътибор қаратадими? Туман ёки вилоят ҳокимияти, назорат органлари ушбу ҳолатни ўрганиб, қонуний баҳо бериши зарур.