Россиянинг Молиявий мониторинг бўйича федерал хизмати (Росфинмониторинг) Telegram асосчиси Павел Дуровни террористлар ва экстремистлар рўйхатига киритди. Бу қарор Россия махсус хизматлари Дуровга нисбатан террорчилик фаолиятига кўмаклашиш бўйича жиноий айблов эълон қилганидан сўнг қабул қилинди.

Россия расмийларининг таъкидлашича, Telegram платформасида террорчилик ва диверсияларга оид фаолият учун фойдаланилган каналлар ва ботлар ўз вақтида чекланмаган. Шунинг учун Дуров халқаро қидирувга ҳам берилгани маълум қилинди.

Павел Дуров ва Telegram бу айбловларни тан олмади.

Ҳозирча бу Россия ҳукумати томонидан илгари сурилган айбловлар доирасидаги ҳуқуқий «чора» ҳисобланади. Дунё ҳамжамият бундай фикрда эмас.