«O‘ZMETKOMBINAT» ХОДИМЛАРИНИНГ КЎЗЛАРИ ПРЕЗИДЕНТ ЙЎЛЛАРИДА НИГОРОН
“Oʻzmetkombinat”-да Президент ташрифи олдидан март ойидан бери узлуксиз “ҳашар марафони” давом этмоқда: шанбаликлар, девор бўяш, йўлак ювиш, байрам кунлари ҳам ишга сафарбар этилган ходимлар норозилиги қай даражада?
Эпсиз келин қўй-қўзи қайтар пайти ҳовли супириб бошлайди. «Oʻzmetkombinat» раҳбарияти шу нақлдаги каби шошиб қолмаслик учун Президент ташрифига март ойидан тайёрлана бошлади. Президент келар экан деб кунора шанбалик – деворлар оқланади, дарахтлар буталиб, йўлаклар ювилади, ароф безатилади.
Аввал шанбаликка чиққан ҳодимларга икки ҳисса кунлик маош тўланди. Муҳим кун яқинлашгач уч кунлик “хашар марафони” эълон қилинди: 9, 10 ва 11 май.
Байрам «отмен», мозорвошига ҳам боришга вақт йўқ. Ҳамма зўр бериб томоша тайёрлаш билан овора. Байрам кунлари ишчилар ўз оиласи бағрида эмас, ишхонада супурги, бўёқ кўтариб тентираб юришибди.
Одатдагидек, юқоридагилар келганда ҳамма нарса ялтироқ қилиб кўрсатилади. Асфальт ювилади, панжара бўялади, ишчилар сафга тизилади. Лекин камералар ўчгач, ўша ишчининг муаммоси, чарчоғи ва ҳақ-ҳуқуқи билан ҳеч ким қизиқмайди. Президентга чиройли манзара кўрсатиш осон. Қийини – ишчига инсондай муносабатда бўлиш. Президент учун тайёрланган декорациялар ортида неча минг одамнинг норозилиги яширинган?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг