«O‘zbekneftgaz» АЖ — мамлакат энергетика соҳасининг юраги. Аммо бу юракнинг уришини халқ эшитмаяпти. Ахборот томирлари ёпилиб қолган кўринади.

«О‘zbekneftgaz» каби йирик компания жамоатчилик билан муносабатда очиқликни таъминлаши керак. Компаниянинг Telegram канали ҳам, сайти ҳам шу мақсадга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Фаолият ҳақида маълумот бериш, жамоатчилик ва ходимлар билан мулоқот қилиш, келиб тушган савол ва муаммоларни кўриб чиқиш – бунинг барчаси шу платформаларда амалга оширилиши лозим.

Бироқ амалда бошқача ҳолат кузатиляпти. Айрим ходимлар ўз мурожаатларига жавоб ололмаётганини, билдирган фикрлари эътиборсиз қолаётганини таъкидлашмоқда. Фойдаланувчилар блокланиши ёки ёзган изоҳлари ўчириб ташланиши эса компаниянинг цензурага иштиёқини далиллаяпти.

Шунинг учун вазиятга аниқлик киритиб, тизимни такомиллаштириш зарурати бор. Матбуот хизмати фаолиятини ўрганиш, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг шаффоф тартибини жорий этиш, расмий каналларда очиқ мулоқот қилишга қандай тўсиқ бор?

Компания ёқимсиз ҳақиқатлардан қўрқадими ёки мақсад – жиддий муаммоларни яширишми?