ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХИЗМАТЛАРИГА АЖРАТИЛАЁТГАН МАБЛАҒЛАР ОРТДИ
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш хизматларига ажратилаётган маблағлар 2026 йил янв–апрель ойларида қарийб 7,3 трлн сўмга етди ва ўтган йилга нисбатан 15,1 фоизга ошди. Бу тиббий инфратузилма, кадрлар малакаси ва хизматлар сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Сўнги йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини жуда катта эътибор талаб қилмоқда. Бунда соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам бор гап.
Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми қарийб 7,3 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,1 фоизга ошди. Бу эса аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга бўлган талаб ҳамда соҳага йўналтирилаётган инвестициялар кўлами кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Маблағлар ҳажмининг ортиши, аввало, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш имконини беради. Замонавий диагностика ускуналари, юқори технологияли тиббий жиҳозлар ва рақамли тизимларнинг жорий этилиши касалликларни эрта аниқлаш ҳамда самарали даволашга хизмат қилади.
Шунингдек, соҳага кўпроқ маблағ ажратилиши шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга ҳам замин яратади. Натижада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва тезкорлиги ошади.
Тиббий амалиёт, стоматология ва шифохона хизматлари улушининг юқорилиги аҳолининг малакали тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжи ортиб бораётганини англатади. Бу эса хусусий ва давлат тиббиёт муассасалари ўртасида рақобатни кучайтириб, хизматлар сифатининг янада яхшиланишига туртки беради.
Соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажмининг ўсиши иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Соғлом аҳоли меҳнат унумдорлигини оширади, иш кунларининг касаллик сабабли йўқотилишини камайтиради ва мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишига ҳисса қўшади.
Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағларнинг кўпайиши тиббий хизматлар сифати ошиши, замонавий технологияларнинг кенг жорий этилиши, аҳоли саломатлигининг мустаҳкамланиши ва умр давомийлигининг узайиши каби ижобий натижаларга олиб келади. Бу эса инсон капитали ривожи ва мамлакат тараққиётининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг