ЎЗБЕКИСТОНДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР СОНИ ОРТИБ БОРМОҚДА
Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳисобига фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси 2026 йил 1 май ҳолатига кўра, 580,9 мингта субъект рўйхатдан ўтганини маълум қилди.
Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳамда инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Муаммолар ҳам йўқ эмас. Аммо сон ва ўсиш реал давом этмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 май ҳолатига республикада жами 580,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40,2 мингтага яъни 7,4 фоизга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп корхона ва ташкилотлар ҳамон Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Пойтахтда жами 110 815 та субъект фаолият юритмоқда. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 54 874 та, Самарқанд вилояти — 53 724 та ва Фарғона вилояти — 49 410 та корхона ва ташкилот билан қайд этмоқда.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 44 492 та, Андижон вилоятида 35 605 та, Бухоро вилоятида 35 223 та ҳамда Наманган вилоятида 34 035 та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда.
Хоразм вилоятида мазкур кўрсаткич 32 895 тани, Сурхондарё вилоятида 32 320 тани ташкил этган. Қорақалпоғистон Республикасида 29 682 та, Жиззах вилоятида 26 916 та ва Навоий вилоятида 24 351 та корхона ва ташкилот фаолият олиб бормоқда. Сирдарё вилоятида эса ЭНГ кам 16 509 та субъект рўйхатга олинган.
Mутахассислар фикрича, корхона ва ташкилотлар сонининг ортиши мамлакат иқтисодиётида ишбилармонлик муҳитининг яхшиланаётгани, янги иш ўринлари яратилаётгани ҳамда ҳудудларда иқтисодий ўсишдан далолат беради.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг