ЎЗБЕКИСТОНДА КОФЕГА МАНИЯ: ЯНГИ МАДАНИЯТМИ ЁКИ ОДАТ?
Ўзбекистонда кофе истеъмоли кескин ошди: қаҳвахоналар сони кўпаймоқда, ёшлар орасида «кофе мода»си кучаймоқда. Мутахассислар эса кофеиннинг салбий таъсирларига тўхтаб, меъёрда истеъмол қилишни тавсия этмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кофе истеъмоли кескин ошди. Илгари аҳоли орасида асосий ичимлик чой бўлган бўлса, бугунги кунда кофе айниқса ёшлар орасида оммалашиб бормоқда. Қаҳвахоналар сони кўпайиб, турли хил кофе турлари кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. Ёшлар эръмакка кофе ичмоқда.
Бу ҳолатни айримлар “кофега мания” деб баҳоламоқда. Чунки кўпчилик кофе ичишни оддий эҳтиёждан кўра услуб ва мода сифатида қабул қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда кофе билан тушилган суратлар, замонавий қаҳвахоналар муҳити бу тенденцияни янада кучайтирмоқда.
Кофенинг асосий таркибий қисми – кофеин инсонни сергак қилади, диққатни оширади. Шу боис ишчи ва талабалар орасида кофе оммалашган. Бироқ унинг ортиқча истеъмоли уйқусизлик, асабийлик ва юрак уришининг тезлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Мутахассислар кофе истеъмолида меъёрни сақлашни тавсия этади. Кофе фойдали бўлиши учун унинг миқдори ва истеъмол вақтига эътибор қаратиш лозим.
Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 20 та хорижий давлатдан қиймати 1,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 136,2 тонна кофе импорт қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 5 баробар кўп.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 65,4 тоннага ёки 32,4 фоизга камайган.
2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга энг кўп – Италия (46,3 тонна), Эфиопия (26,7 тонна) ва Вьетнам (15 тонна) давлатлари кофе етказиб берган.
Шунингдек, Германия (14,8 тонна) ва Россия (14,2 тонна)дан ҳам ушбу маҳсулот импорти амалга оширилган. Яна 19,2 тонна кофе эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистонда кофега бўлган қизиқиш замонавий ҳаёт тарзининг бир кўриниши ҳисобланади. Аммо ҳар қандай “мания” каби, у ҳам меъёрдан ошса, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг