Омонатларни кафолатлаш агентлигининг янги раҳбарига нисбатан жамоанинг эътирозлар ортмоқда. Элтузарга тақдим этилган маълумотларга кўра, Агентлик раҳбари лавозимига тайинланган Улуғбек Ҳамдамов муқаддам марказий банкдаги шубҳали фаолияти учун жавобгарликка тортилиши мумкин эди.

«Тергов бошланиш арафасида Улуғбек Ҳамдамов янги лавозимга ўтди. Ҳозир агентликда ойлиги устига мукофот пуллври олади, қимматбаҳо машиналар ва ишдаги гуруҳбозлиги жамоамизга салбий таъсир қиляпти» – дейди Элтузар манбаси.

Элтузар нашри Улуғбек Ҳамдамов шахсини асоссиз айблаш фикридан йироқ эканлигини таъкидлайди ва мазкур маълумотлар агентликдаги норозилик сабаъларини тушуниш мақсадида келтирилганини билдириб ўтади. Холис хулоса учун агентлик раҳбарининг иши, унда амалга оширилаётган ташаббуслар ижроси ва ходимлар фаолияти масъул мутасаддилар томонидан тафтиш қилиниши зарур.