НАША ЭККАНГА ЖАЗО ЖАРИМАСИ ҚАНЧА?
Олтиариқ туманида томорқасида 3 туп наша экиб парваришлаган фуқаро судга тортилди. Жиноят кодексининг 270-моддасига биноан унга 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Олтиариқ туманида яшовчи У.Э. ўз хонадони томорқасидаги узум токлари экилган майдон четида 3 туп каннабис ўсимлигини экиб, агротехник ишлов бериб парваришлаб келган.
Ушбу ҳолат 2026 йил 30 июнь куни Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2026» кенг қамровли профилактик-тезкор тадбири давомида аниқланди.
Суд-кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, хонадондан намуна сифатида олинган ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда – тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, у каннабис (наша) ўсимлиги барглари экани тасдиқланди.
Суд Э.У.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари – 10 миллион 300 минг сўм жарима жазоси тайинлади. Эккандан сотиб олган арзон тушардиёв.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг