Бухоро вилояти Олот тумани Нуробод маҳалласи аҳолиси ариқни бетонлаштириш ишларидан норози бўлиб, Элтузарга мурожаат қилди.

Фуқароларнинг айтишича, бетонлаштиришдан олдин ариқ беш-олти марта қазилиб, қайта кўмилган, дарахтлар кесилган ва ишлар сифатсиз бажарилмоқда.

Қазилган ариқ, кесилган дарахтлар ва жавобсиз саволлар — видеода.

Мурожаатда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаётгани ҳамда ишчилар расмий меҳнат шартномасисиз ишлатилаётган бўлиши мумкинлиги ҳам иддао қилинган.

Ушбу даъволар ҳозирча масъул идоралар томонидан тасдиқлангани йўқ. Элтузар Олот тумани ҳокимлиги, буюртмачи ва пудратчи ташкилотлардан расмий муносабат кутади.