«Epsilon’нинг зўравонлиги бизни банкрот қилди!» — «Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖ ходимлари шундай мурожаат билан Элтузарга юзланишди.

325 нафар ишчига 7,9 млрд сўмлик бажарилган ишлар ҳақи тўланмаган. Россияда ишлаб чиқарилган 4 дона “Уралмаш-3D” бурғулаш қурилмаси ноқонуний равишда корхона балансида ушлаб турилибди.

Ускуналар 2019 йилда Epsilon компаниясига берилган. Кейинчалик суд ҳужжатларида уларни эгасига қайтариш мажбурияти белгиланган. Аммо ходимлар таъкидлашича, йиллар ўтганига қарамай, масала ҳануз тўлиқ ҳал этилмади.

325 нафар инсоннинг оиласи, фарзандлари, кредитлари ва кундалик тирикчилиги нима бўлди? Қишнинг қаҳратон совуғида, ёзнинг жазирама иссиғида меҳнат қилган ишчи ой охирида ўз меҳнати учун ҳақини олиш учун нега сарсон бўлиши керак?

Epsilon вакиллари ходимлар билан бир неча бор учрашувлар ўтказди. Лекин берилган ваъдалар ҳавода қолди. Ходимлар яна қанча вақт маошсиз яшайди. Корхона раҳбарияти нега жим? Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор?