18 май 2026 йил соат тахминан 21:18 лар атрофида Олмазор тумани Фаробий кўчасида ободонлаштириш ходимлари кийимидаги шахслар фуқаролардан пул сўрвб тиланчилик қилганини исботловчи ушбу видеога эътибор қаратинг.

Бу аёллар ҳақиқий ободонлаштириш ходимларими ёки фирибгарлар? Олмазордан келган видео савол уйғотмоқда.

Улар одамлардан “нонга пул”, “овқатга пул”, “дорига пул” сўраган. Бу аёллар ҳақиқатан ҳам ободонлаштириш ходимлари бўлса, ҳолат Олмазор тумани мутасаддилари томонидан ўрганилиши керак. Нега ходимлар бунча зориққан? Мукофот, ёрдам пуллари ажратишнинг ҳеч иложи йўқми?

Агар улар сохта кийимда юрган шахслар бўлса, ҳуқуқ-тартибот идоралари чора кўриши лозим.
Фуқаролардан бундай ҳолатларда ҳушёр бўлиш ва зарур пайтда 102 га хабар бериш сўралади.