Олмалиқда 150 минг сўмлик «хата» 2 миллион 60 минг сўмга тушди.

Суд ҳужжатига кўра, Ф.В. хонадонида икки кишига 150 минг сўм эвазига «холи қолиш» учун шароит яратиб берди. Аммо меҳмонлар ҳали мурод-мақсадига етмасдан ИИБ ходимлари «кутилмаган ташриф» билан келиб қолди.

150 минг сўм далилий ашёга, хонадон эгаси эса судланувчига айланди. Суд Ф. В. ни ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми бўйича айбли деб топиб, 2 миллион 60 минг сўм жарима тайинлади.

Қисқаси, 150 минг сўмлик «бизнес» 2 миллионлик ҳисоб-китоб билан якунланди.