Элтузар таҳририятига Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича айрим тафтиш судьялари фаолиятидан норози эканини билдирган мурожаат келиб тушди.8

Мурожаат муаллифи ўзининг таъкидлашича, қуйи судларда адолат тополмаган айрим фуқаролар охирги инстанция сифатида Олий судга мурожаат қилса-да, у ерда ҳам қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмаётганини иддао қилмоқда.

Мурожаатда айрим судьялар, жумладан Ўктам Мамадиев, Акмалжон Алижонов ва Дилфуза Дадажанова исмлари тилга олиниб, меҳнат низолари, ишга тиклаш ҳамда ҳаёт, соғлиқ, шаън ва обрўга етказилган зарарни қопла6шга оид ишлар бўйича адолатсиз қарорлар чиқарилгани ҳақида иддаолар билдирилган.

Мурожаат муаллифи ушбу ишлар юзасидан мустақил таҳлил ўтказилишини, қонунбузилишларга ҳуқуқий баҳо берилишини ҳамда ноқонуний деб ҳисоблаётган қарорлар қайта кўриб чиқилишини сўраган.

Шунингдек, у Президентдан суд тизимидаги эҳтимолий муаммоларга эътибор қаратиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашни илтимос қилган.

Эслатма: мазкур материалда келтирилган маълумотлар мурожаат муаллифининг шахсий иддаоларини акс эттиради. Элтузар ушбу даъволар юзасидан Олий суднинг расмий муносабатини эълон қилишга тайёр. Агар Олий суд ёки номи тилга олинган судьялар изоҳ ёки раддия тақдим этса, у ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этилади.