Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида уч ёшли тарбияланувчи ҳашаротларга қарши ишлатиладиган кимёвий воситани ичиб қўйиб, вафот этди.

Шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими маълумотига кўра, ҳодиса 2026 йил 28 август куни содир бўлган. 2023 йилда туғилган бола ошхонадаги BSM воситасини ичиб қўйган. У зудлик билан шифохонага олиб борилган, бироқ ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Маълум қилинишича, боланинг бувиси боғча ошхонасида аутсорсинг ташкилоти ошпази сифатида ишлаган.

Ҳодиса бола бувисининг ёнига кирган вақтда юз бергани айтилмоқда. Ҳозирда боланинг ошхонага қандай киргани, хавфли восита нега унинг қўли етадиган жойда сақлангани ва бунга ким масъул бўлгани ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан тергов ва суриштирув ишлари давом этмоқда.