Навоий вилояти Нурота туманидаги Нурфахр маҳалласи аҳолиси сифатсиз йўл ва “сметага тушмаган” метрлар муаммоси билан Элтузарга мурожаат қилди

Айни дамда маҳалладаги кўчани асфалт қилиш ишлари бошланган. Лекин асфалт ётқизишдан олдин йўлга шағал эмас, тупроқ тўкилди. Тупроқ устига ётқазилган бир ёмғир ёғса, бир қиш ўтса яна ўша ўйдим-чуқур ботқоққа айланиши тайин

Нуротада йўл “таъмири”: асфалтдан олдин шағал эмас, тупроқ. Энди савол: пул қаерга кетяпти?

Бунинг устига, масъуллар кўчанинг тахминан 100 метр қисми “сметага тушмаган” деган важ билан шу қисмни асфалт қилмасдан қолдирмоқчи. Яъни одамлар уйигача етиб келган йўл бирданига тугайди.

Нега битта кўчанинг ҳаммасини эмас, фақат “сметага сиғган” қисмини асфалт қилиш керак? Шундоғам шағал ўрнига тупроқ тўкилган кўчанинг 100 метрини асфалт қилишга пул етмайдими?

Нурфахр маҳалла аҳолиси масъуллардан бундай инновацион тежамкорликни изоҳлашни талаб қилишмоқда.