Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Мусиқа кафедраси аъзолари мудирдан норози.
Бу лавозимга Анвар Лутфуллаев тайинланган. Бироқ жамоа кафедра мудирлигига ёш, ҳалол ва адолатли номзодлар учун имконият яратиш зарурлиги таъкидлашмоқда.

«Кафедрада ишламайдиган, лекин иш ҳақи олаётган ходимлар бор. Дарс бераётган ўқитувчиларга эса соат етмаяпти. Ишламасдан ойлик оладиган ўқитувчиларнинг дарслари доимгидек ўлда-жўлда қолади».

Университет раҳбариятидан дарс тақсимотига ойдинлик киритиб, кафедрадаги штат бирликлари ва иш юкламалари тақсимотини қонуник нуқтаи назаридан ўрганишни сўраймиз.

Мурожаатда келтирилган мудирнинг коррупциясига оид даъволар мурожаат муаллифининг иддаолари бўлиб, уларнинг ҳаққонийлиги ҳам ваколатли органлар томонидан текширилиши лозим.