НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҚЎРТҚЛАШ ХИЗМАТИДА ЁҚИЛҒИ ТАҚЧИЛЛИГИ ҚАЧОН ТУГАЙДИ?
Навоий вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари 24 соатлик навбатчиликда бор-йўғи 10 литр ёқилғи олаётгани, бу эса хизмат вазифаларини тўлиқ бажаришга тўсқинлик қилаётгани ва ҳайдовчиларни ўз ҳисобига ёқилғи қўшишга мажбур қилаётгани айтилмоқда.
Навоий вилояти қўриқлаш тизими ходимлари хизмат жараёнида ёқилғи тақчиллигидан қийналишяпти.
Техник қўриқлаш пульти ходимларига хизмат машинасида 24 соатлик навбатчилик давомида бор-йўғи 10 литр ёқилғи ажратилади. Ходимлар бу миқдор хизмат вазифаларини тўлиқ бажариш учун етарли эмаслигини, натижада ҳайдовчилар ўз маблағидан ёқилғи қўшишга мажбур бўлаётганини билдиришмоқда.
Ажратилган ёқилғи қўриқланадиган объектлардаги хавотир сигналларига ўз вақтида етиб бориш ва ҳолатни бартараф этиш учун мўлжалланган. Ходимлар эса раҳбарият томонидан хизмат вазифасига дахлсиз ишларга жалб этиляпти.
«Янги тайинланган раҳбар Ф.Ф. ва унинг яқин ходими Б.Э. бизга босим ўтказиб камчилик излаш, хизматдан кейин олиб қолиш ва ходимларни жазолашан завқ олишяпти. Муаммолар жуда кўп, аммо ечим йўқ. Ҳалиям эски ҳаммом, эски тос. Ватанни севган ва ходимларини ҳимоя қиладиган фидойи раҳбарлар борми ўзи», — дейилади мурожаатда.
Элтузар ҳам ҳар жабҳадаги анархияни кузатиб шу савол устида бош қотиради. Қўриқлаш хизмати ҳам ана шундай муаммолар ва жиноятлар гирдобидаги тизимлигича қолмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг