ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ РАҲБАРИ ҚИММАТБАҲО ХИЗМАТ МОШИНГА ҚИММАТБАҲО РАҚАМ ТАҚДИ
Навоийда 100 фоиз давлат улушига эга “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ раҳбари давлат субсидияларини шахсий манфаати йўлида ишлатаётгани, қиммат хизмат машинаси ва махсус рақам сотиб олгани ҳақида иддаолар янграмоқда. Мутасаддилар бу харажатларни қай тарзда назорат қилмоқда?
Навоий вилоятидаги 100 фоиз давлат улушига эга бўлган “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ раҳбари А.Бўриев бюджетдан ажратаётган субсидияларнинг сарфланиш йўналишини шахсий манфаатлар асосида белгилаётгани ҳақида жиддий иддаолар мавжуд.
Маълумотларга кўра, корхонанинг асосий вазифаси иссиқлик таъминоти бўлса-да, ярим йил аввал унда алоҳида “Қурилиш” бўлими ташкил этилган.
Ҳозир бўлимда 4 нафар ходим ишлаяпти, бироқ шу вақт давомида ушбу бўлим томонидан амалга оширилган бирорта ҳам йирик ёки аниқ қурилиш иши йўқ.
«Ҳеч қандай натижа йўқ, лекин ойликлар мунтазам тўланяпти. Раҳбар Бўриевнинг аввал айнан қурилиш соҳасида фаолият юритганини ҳам инобатга олайлик. Раҳбар ўз қариндошлари ҳамда аввал корхонада ишлаб, миллиардлаб сўм зарар етказгани учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларни яна ишга қайтарди. Айримларининг жазо муддати ҳам тугамаган бўлса-да, улар юқори лавозимларга қўйилиб, катта маошлар билан таъминланди» – дейди жамоа ўз мурожаатида.
Давлат маблағи ҳисобига яшайдиган ташкилот раҳбари учун эса ҳашаматли хизмат автомобили харид қилинди.
Гап қарийб 396 миллион сўмлик “BYD Song Plus” ҳақида кетмоқда. Бу ҳам етмаганидек, иддаоларга кўра, автомашина учун 16 миллион сўмлик махсус авторақам олинган.
Чорраҳада қизил чироқда бир ўзим ўтиб кетсам, бу рақам билан мошинам чиройлироқ кўринади деб ўйлаганми раҳбар?
Аҳоли иссиқлик таъминотидан қийналиб турган бир пайтда давлат субсидиялари ҳақиқатдан ҳам тизимни яхшилашга сарфланяптими ёки айрим амалдорларнинг шахсий “қулайлиги” учунми?
Мутасадди идоралар чиқимларни қачон назоратга олади? Ёки назорат қилиш манфаатларга зидми?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг