НАВОИЙ ИННОВАЦИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИДА 14 МИНГ ТАЛАБАНИ САРСОН ҚИЛМОҚДА
Навоий инновациялар университетида 14 мингдан ортиқ талаба учун аудиториялар етишмаяпти. Дарслар кутубхона, спорт зали, автомактаб ва бошқа биноларда ўтказилаётgani, бунинг ҳуқуқий ва хавфсизлик жиҳатлари юзасидан саволлар туғилмоқда.
Навоий инновациялар университетида талабалар учун аудиториялар етишмаслиги, дарс машғулотларининг турли биноларда ташкил этиляпти ва объектлардан таълим мақсадида фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари мавҳум.
Мавжуд маълумотларга кўра, 2026 йил 5 октябрь куни университетнинг 2 минг нафардан ортиқ 1-босқич талабаси бир вақтнинг ўзида дарсга чақирилган. Айни пайтда университетда жами 14 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олаётгани айтилмоқда.
Аудиториялар талабалар сонига етарли эмас, шу сабабли айрим машғулотлар кутубхона, спорт зали, фаоллар зали, автомактаб, юридик техникум ва бошқа биноларда ташкил этиляпти. Шунингдек, айрим талабалар аудитория етишмагани сабабли дарс машғулотларисиз қолиб, кейинги кунга чақириляпти.
Бу ҳолатлар университетнинг амалдаги лицензиясида кўрсатилган таълим манзиллари, моддий-техник базанинг талабалар сонига мувофиқлиги, фойдаланилаётган қўшимча биноларнинг ҳуқуқий мақоми, санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан жиддий саволларни келтириб чиқармоқда.
Шу муносабат билан ваколатли органлардан университетнинг амалдаги лицензиясида қайси бино ва манзиллар таълим фаолияти учун кўрсатилгани, автомактаб, юридик техникум, кутубхона, спорт ва фаоллар залларида дарс ўтказиш учун тегишли ҳуқуқий асослар мавжудлиги, аудиториялар сони ва сиғими 14 мингдан ортиқ талабанинг эҳтиёжига қай даражада мос келишини ўрганиш сўралади.
Шунингдек, талабалар билан тузилган шартномаларда назарда тутилган таълим хизматлари амалда тўлиқ кўрсатилаётгани, аудитория етишмаслиги сабабли машғулотларнинг қолдирилиши ёки бошқа кунга кўчирилиши ҳолатлари мавжуд бўлса, уларга ҳуқуқий баҳо берилиши талаб қилинмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг