2026 йил баҳорида Наманган давлат университетида ўтказилган илмий тадқиқотчилар мониторингидан кейин докторонтлар ва мустақил изланувчилар бир ҳафта ичида камида икки марта университетга чақирилди. Сабаб – илмий раҳбарлар учун ойлик табель имзолатиш.

Маълумотларга кўра, тадқиқотчилар 3 кунлаб бўлим бошлиғи ва проректор қабулхонаси олдида кутган. Уларнинг кўпчилиги вақтини сарфлаган. Шу боис диссертация ва тажриба-синов ишлари тўхтаб қолди, дейди улар.

Мажлислар ҳақида эълонлар кечқурун берилиб, эртаси куни соат 10:00 га белгиланган. Табель топшириш муддати 3-4 кун олдин айтилгани сабаб айрим илмий раҳбарлар ойликсиз қолди.

Тадқиқотчилар таъкидлашича, Ректор А. Киргизбаевнинг тизимни ислоҳ қилиш, бюрократияни камайтириш борасидаги топшириқларига қарамай, проректорлар А. Назаров ва Б. Эргашев фаолияти бўйича эътирозлар ортиб боряпти.

Университет тадқиқотчилари раҳбариятдан ортиқча чақирувларни тўхтатиб, илмий ишга шароит яратишни талаб қилишмоқда.