НАМАНГАНДА ТАЪЛИМНИ ОРҚАГА ТОРТАЁТГАН УНСУРЛАР
Наманганда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси атрофида кадрлар тайинлови, давлат харидлари ва бюджет маблағларининг сарфига оид жиддий иддао ва эътирозлар пайдо бўлди. Жамоатчилик бу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилишини талаб қилмоқда.
Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси фаолияти юзасидан жиддий иддао ва эътирозлар билдирилмоқда. Айрим манбаларнинг таъкидлашича, бошқармада кадрлар тайинлови, давлат харидлари ва бюджет маблағларининг сарфланишида жиддий камчиликлар мавжуд.
Хусусан, мактаблар учун ажратилган санитария-гигиена воситалари хариди жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани ва мазкур масала бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилаётгани маълум.
Шунингдек, таълим муассасаларига давлат ҳисобидан етказиб берилиши лозим бўлган газета ва журналлар билан боғлиқ маблағлар сарфи юзасидан ҳам саволлар кўтарилмоқда.
Жамоатчилик ва таълим соҳаси вакиллари тегишли давлат органларидан мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш, иддаоларнинг ҳаққонийлигига аниқлик киритиш ҳамда текширув натижалари ошкора оммага билдиришни талаб қилишмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг